Тошкентдаги Asian Fight 2017 турнирига Стивен Сигал келади
Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – 9 сентябрда Тошкентдаги Asian Fight 2017 халқаро спорт турнирига актёр ва жанговар санъатлар устаси Стивен Сигал келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида 6 сентябрда маҳаллий ОАВга Ўзбекистон пенчак-силат федерацияси вакиллари матбуот анжуманида хабар қилдилар.
Бундан олдин турнирга таниқли жанговар санъатлар устаси Жан-Клод Ван Дамм ва спортчи Жефф Монсоннинг келиши кутилаётган эди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, Жан-Клод Ван Дамм соғлигидаги муаммолар туфайли Тошкентга кела олмайди.
Эслатиб ўтамизки, Uzmobile оператори маълумотига кўра, уяли алоқа ширкати акцияси ғолиблари Ван Даммнинг қўлидан “олтин” рақамларни олиши керак эди. Энди бу ишни Стивен Сигал бажаради.