Тошкентдаги “Асл ойна” корхонаси янги технологик линияни ишга туширди

Дата: 17:04, 13-02-2017.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Марказий Осиёдаги энг йирик шиша идишлар ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири Тошкентдаги “Асл ойна” корхонаси италиянинг янги технологик линиясини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Линия кунига 120 тонна шиша массаси ишлаб чиқаришга имкон беради. Унинг қиймати 11 млн евродан зиёд. Чиқарилган идишлар қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари, консерваларни, ёғ-мой саноати маҳсулотларини қадоқлаш учун ишлатилади”, - деб таъкидлашгди корхонада.

Янги линиянинг асосий афзалликларидан бири – бошқа турдош технологияларга нисбатан электр энергиясини 10% тежашидир. Бундан ташқари, мутахассисларнинг фикрига кўра, янги линия кўмагида турфа хил кўриниш ҳамда сиғимдаги рангли ва рангсиз шиша, сифати юқори идишларни тайёрлаш мумкин.

Бугунги кунда корхона ташқи бозорларга экспортни кенгайтириш имкониятларини изламоқда. Ўтган йили хорижга $2,5 млнлик маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткични $4 млнга етказиш мўлжалланмоқда. Корхона, шунингдек, 120 млн дона шиша маҳсулоти ҳам ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: