Тошкентдаги бўлажак саммитда ШҲТ раислиги Қозоғистонга ўтади

Дата: 12:46, 27-05-2016.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Тошкентдаги 23-24 июндаги бўлажак саммитда Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раислигини қабул қилади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Қозоғистон Ўзбекистондан ШҲТ раиси сифатидаги мақомни қабул қилади – эстафетани Тошкентда қабул қиламиз. Бу биз учун катта аҳамиятга эга. Албатта, Қозоғистон ўз раислигида ШҲТ динамик ривожлантириш сиёсатини давом эттиради” , - деди ҚР ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар молия назорати олий органлари раҳбарларининг учрашувида.

Унинг сўзларига кўра, бу бутун Евроосиё ҳудуди учун муҳим сиёсий ва иқтисодий омилдир.

 “Биз евроосиё минтақасида интеграцион жараёнларни фаоллаштириш каби фаолият йўналишлари ҳақида гапирмоқдамиз. Мен биринчи навбатда Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Хитойнинг “Буюк ипак йўлининг иқтисодий белбоғи” кабиларни назарда тутмоқдаман. ШҲТ бу ташаббусларни амалга ошириш учун қулай бир майдончадир”, - деди ҚР ТИВ раҳбари.

Е.Идрисовнинг фикрига кўра, Қозоғистон ШҲТ иш сифати фақат ошиши учун максимал даражада ҳаракат қилади.

Ва албатта биз ШҲТ 2017 йил июнда бўлиб ўтадиган саммитига Қозоғистонда йирик халқаро кўргазма – EXPO-2017 билан биргаликда жиддий тайёргарлик кўрамиз”, - деб таъкидлади у.

 “Биз ҲТ ҳудудида ягона савдо ҳудудини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш ҳақида гапира бошладик. Бу ҳам ташкилот доирасида муҳокама мавзуларидан биридир”, - деб хулоса қилди ташқи сиёсий муассаса раҳбари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: