Тошкентдаги “Бек-Барака” улгуржи бозорида ёнғин юзага келди

Дата: 16:25, 21-08-2015.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Бугун эрталаб Тошкентдаги “Бек-Барака” улгуржи-чакана бозорида ёнғин юзага келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги воқеа жойидан олинган биринчи хабарлар Facebookдаги “Водители Ташкента” саҳифасида пайдо бўлди.

Изоҳларда айтилишича, ёнғин бозордаги енгил емаклар ошхоналаридан бирида юзага келган. Кейинчалик, у воқеа жойига тезда етиб келган ёнғин нарядлари томонидан ўчирилган.

Бошланғич маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамизки, 18 августда Тошкентда “Беруний” метро станцияси ёнидаги озиқ-овқат бозорида ҳам ёнғин келиб чиққан эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: