Тошкентдаги бекат мажмуаларида электрон таблолар ўрнатиш режалаштирилмоқда

Дата: 11:40, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги мингдан ортиқ бекатлар ва автобуслар шохбекатларида электрон таблолар ўрнатиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда. Электрон таблолар ушбу бекатдан ҳаракатланадиган барча автобусларнинг қатнов вақтларини кўрсатиб туради”, – деб таъкидлашди “Тошшаҳартрансхизмат”  ассоциацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Тошкент бекатларидан бирида илк маротаба “қиш-ёз” тизимидаги кондиционер ўрнатилгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: