Тошкентдаги биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 200 зиёд мамлакатлар компаниялари иштирок этадилар

Дата: 16:56, 23-06-2016.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 200 зиёд мамлакатлар компаниялари иштирок этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар қилинишича, ўзбек томони чакана савдо тармоқлари, МДҲ, Европа ва Осиё давлатларининг савдо ваколатхоналари, Савдо уйлари, хорижий қайта ишлаш ва савдо компаниялари, логистика марказлари ва ритейлерларга 1 мингдан ортиқ таклифномалар жўнатган.

 “Ишчи гуруҳи томонидан ярмарка салоҳиятли хорижий ва маҳаллий қатнашчилари рўйхатлари тузилди. Улар орасида МДҲ, Европа Иттифоқи ва Осиёга мансуб етакчи халқаро брендлар ва трейдерлар бор. Уларнинг кўпчилиги иштирокларини тасдиқлашди.  Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 200 зиёд мамлакатлар компания ва ташкилотларининг иштирок этиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзбекозиқовқатхолдинг”да.

Маълумот ўрнида, Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси 12-14 июлда Тошкентда “Ўзэкспомарказ” кўргазма мажмуида бўлиб ўтади. Бу ерда бир неча миллиард долларлик мева-савзовот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

2016 йилдан бошлаб ярмарка доимий асосда ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: