Тошкентдаги бизнес-марказдаги ёнғин ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши натижасида келиб чиққани маълум қилинди

Дата: 14:00, 21-09-2015.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги бизнес-марказдаги ёнғин ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши натижасида келиб чиққани маълум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2015 йилнинг 18 центябр куни соат 18дан 46 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Марказий диспетчерлик хизматига шаҳарнинг Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 12-қаватли Бизнес маркази биносининг ташқи томонида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига пойтахтнинг ёнғин ўчириш қисми ходимлари тезда этиб боришган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида соат 19 дан 33 дақиқа ўтганда ёнғин қуршаб олинган ва тезкорлик билан бартараф этилди”, - дейилади муассаса хабарида.

Ёнғин содир бўлган жойни кўздан кечириш натижасида ёнғин бинонинг иситиш тизимида олиб борилган пайвандлаш ишлари пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги, қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқлиги аниқлаштирилмоқда.

Олдинроқ ўзбек ОАВ хабар қилишларича, 18 сентябрда Тошкентдаги Олой бозори ёнидаги Wyndham Tashkent бизнес-марказ биносида ёнғин келиб чиққан эди. Олов бутун 12 қаватли бинони қамраб олган. Воқеа жойига 10 атрофида ёнғинмашиналари етиб келиб, улардан бир-нечтасидан фойдаланилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: