Тошкентдаги бокс бўйича турнирда 157 жанг ўтказилди

Дата: 17:28, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекитон бокс фахрийлари хотирасига бағишланиб, ўсмирлар ўртасида ўтказилган турнирда 157 жанг ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекитон Бокс федерациясидан маълум қилишларича, турнирда 2002-2003 йилларда туғилган 173 боксчи қатнашиб, улар 16 вазн тоифаларида жанглар ўтказдилар. 16 соврин мажмуалари ўйналди.

Умумжамоа ҳисобида Андижон вилояти биринчи ўринни, иккинчини Тошкент шаҳри, учинчи ўринни Фарғона вилояти эгаллади.

Федерация сайтида турнир ғолиб ва совриндорлари рўйхати келтирилган.

Эслатиб ўтамизки, турнир 4-11 январ кунлари 8 сонли ихтисослашган олимпиа заҳиралари болалар-ўсмирлар мактабида бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: