Тошкентдаги болалар боқчасидаги ёнғин кондиционер электр симидаги қисқа туташув туфайли юзага келган

Дата: 10:08, 28-11-2018.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентнинг Яккасаро туманидаги хусусий болалар боқчасидаги ёнғин кондиционер электр симидаги қисқа туташув туфайли юзага келган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугун (27 ноябр – ЎзТАГ) тахминан 12.25 да 101 рақамига Яккасарой туманидаги Шохжаҳон кўчасида жойлашган “Фортуна” хусусий болалар боғчасида ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабар келиб тушди. Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига зудлик билан етиб келди ва 12.41 да олов тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин натижасида бинолардан бирида 3 кв. м майдондаги шифт ва девор ёнган”, - дейилади пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабарида.

Маълум қилинишича, ёнғинга кондиционер электр симидаги қисқа туташув сабаб бўлгани эҳтимоли бор.

Сурат манбаи: https://220v.guru

Янгилик билан ўртоқлашиш: