Тошкентдаги Ботаника боғида “Қушлар учун уйлар” акцияси бўлиб ўтади

Дата: 10:37, 09-10-2015.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Эртага, 10 октябрда Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида “Қушлар учун уйлар эгаларини кутмоқда” акцияси бўлиб ўтади. Унинг доирасида 60та сунъий қушлар уйчаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Қушларни қўриқлаш жамияти ва Murad Buildings девелоперлик компанияси томонидан ўтказилаётган акция Қушлар устидан кузги кузатиш кунларига бағишланган.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, сунъий уйчалар майда бойқушлар, читтак ва қумриларга мўлжалланган бўлиб, ушбу қуш турлари Тошкентдаги дарахтлар таркиби ўзгариши сабабли ноёб турларга айланди.

Акциядан кўзланган асосий мақсад – жамоатчиликни ёввойи қушлар билан таништириш, уларни сақлашга йўналтирилган ҳаракатларни амалда кўрсатиб беришдан иборат.

Сунъий уйларни ўрнатишда олинган тажрибадан кейинчалик мамлакат ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларидаги ўрмонлар, дам олиш ҳудудлари, санаториялар ва бошқа шу каби ерларда фойдаланиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: