Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони “Миллий” деб қайта номланди

Дата: 16:18, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроя қўмитаси қарорига мувофиқ, Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони “Миллий” деб қайта номланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитаси (МОҚ) хабар беришича, Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ўзининг уй учрашувларини ушбу стадионда ўтказади.

Шунингдек, “Миллий” стадиони Ўзбекистон Кубогининг юқори босқичли ўйинларига, халқаро даражадаги футбол учрашувларига мезбонлик қилади. У мамлакатнинг бош аренасига айланади. ЎФА стадионга мухлисларни жалб қилиш устида иш олиб боради. Ишқибозлар фақатгина футбол учрашувлари вақтида эмас, қолган кунларда ҳам стадион атрофида эркин сайр қилишлари учун шароитлар яратилади.

Стадионга туташ ҳудудда барпо этилган футбол академияси Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтади. Режага кўра яқин вақт ичида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудий бирлигида 1 тадан болалар ва ўсмирлар футбол академиялари иш бошлайди.

Мазкур академияларни эса ЎФА қошидаги республика футбол академияси бирлаштириб туради, ҳудудий академияларнинг энг илғор футболчилар эса республика футбол академиясига қабул қилинади.

Сурат манбаи: http://tbc.spb.ru/stadion-v-tashkente-bunedkor-foto.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: