Тошкентдаги “Чорсу” меҳмонхонаси ўрнида замонавий бизнес-марказ қурилади

Дата: 21:37, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Тошкентдаги “Чорсу” меҳмонхонаси ўрнида замонавий бизнес-марказ қурилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Podrobno.uz агентлиги мухбирига Тошкент шаҳар Бош архитектура бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиев маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бино фасадини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган. Лойиҳага мувофиқ, илк уч қаватларда ресторан, спортзаллар ва боулинг-марказлар жойлашади. Шунингдек, бу ерда бассейнли фитнес-зал ҳам бўлади. Қолган қаватлар офислар сифатида жиҳозланади. Бино янги эскалатор ва лифтлар билан ҳам жиҳозланади.

Ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишлари бир ярим йил вақт олади. Бу бинонинг шакли билан боғлиқ, чунки унда тўртбурчак хоналар деярли мавжуд эмас. Шу сабабли қурувчилар хоналарни қайта қуриш, жиҳозлаш ва мебель ўрнатиш масаласида қийинчиликларга дуч келмоқдалар.

Тожиевнинг фикрига кўра, Наврўз байрамига ташқи томондаги таъмир ишлари тугалланади ва эски меҳмонхона бутунлай янги кўриниш олади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: