Тошкентдаги City Makon кўнгилочар мажмуи очиқ аукционда сотилади

Дата: 09:55, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Тошкентда бошланғич қиймати 14,75 млрд сўм бўлган City Makon савдо-кўнгилочар мажмуини (СКМ) сотиш бўйича очиқ аукцион ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Инвесторларни очиқ савдода қатнашишга Суд қарорларини бажариш департаментининг Тошкент ҳудудий бошқармаси Чилонзор туман бўлими таклиф қилган.

“Биржа” газетаси маълумотига кўра, Алишер Навоий Миллий боғи яқинида жойлашган City Makon савдо-кўнгилочар мажмуининг майдони 92 минг кв. метрга тенг.

Эслатиб ўтамизки, бўлган City Makon савдо-кўнгилочар мажмуи 2012 йил 1 сентябрда очилган эди. Мажмуа болалар учун таълим-ўқув маркази, савдо бўлими, спорт майдончалари, фуд-корт ва чойхонадан иборат. Марказда 3D-форматидаги кинозал ва ёзги томоша майдончаси ҳам бор.

City Makon СКМ 2013 йил ноябрда ёпилган. Бунга расмий сабаб қилиб таъмир ишлари кўрсатилган эди.

Савдоларда қатнашиш учун бўлажак инвестор объект бошланғич қийматининг камида 10% савдо ташкилотчиси бўлган “Universal Realtor” МЧЖ ҳисобига ўтказиши керак.

$1 = 2590,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: