Тошкентдаги ДАКТда “Флория Тоска” операсининг премьераси бўлиб ўтади
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – 26 ноябрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Катта академик театрида (ДАКТ) Жакомо Пуччинининг қайта тикланган “Флория Тоска” спектаклининг премьераси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Флория Тоска”нинг иккинчи премьераси бўладиган 30 ноябрда таклиф этилган иштирокчиларнинг келиши кутилмоқда. Хусусан, Тоска партиясини Қозоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Астана Опера” опера театри солисти сопрано Жупар Габдуллина ижро этади. Дирижёрлик пультида Вячеслав Волич (Беларусь, Россия) ўтиради.
Флория Тоска партияси Надежда Банделет ижросида жаранглайди, Марио Каварадосси – Рустам Алимардонов, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновлар, Скарпиа – Махмуд Рўзиев, Раҳим Мирзакамаловлар.
Эслатиб ўтамизки, машҳур “Флория Тоска” уч бўлимдан иборат опера бўлиб, Луижи Иллики ва Жузеппе Жакозидларнинг Викторьен Сардунинг драмаси бўйича либреттосидир. “Тоска” жаҳон операси дурдоналарининг етакчи ўнталигига киради. У ХХ асрни очиб берувчи буюк мусиқий асарлардан биридир.
Композитор Жакомо Пуччинининг нафақат буюк санъаткор, балки аёл қалбининиг нозик билимдони деб аталиши бежизга эмас. Унинг аксар опералари аёллар портретлари бўлиб, улар орасида “Мадам Баттерфляй”, “Турандот”, “Манон Леско”, “Флория Тоска” каби машҳур саҳна асарлари бор.