Тошкентдаги эски завод ўрнида турар-жой мажмуи барпо этилади

Дата: 15:17, 21-07-2017.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Тошкентнинг Олмазор туманидаги эски “Тошкент чинни заводи” ўрнида “Янги Олмазор” турар-жой мажмуи барпо этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукуматнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Янги мажмуа олтита тўққиз қаватли кўп квартирали уй ва битта Германиянинг Vollert компаниясининг замонавий энергиятежамкор технологияси жорий этилган ҳолда қурилиш конструкциялари ва буюмлари қўлланилган тажриба-синов кўп квартирали тўққиз қаватли уйдан ташкил топади. Қурилишни 2018 йилда бошлаш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидланади хужжатда.

Қуриладиган уйлар ёш оилалар, эскирган уйларда яшаётган аҳоли вакиллари ва турар-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд фуқароларга тақдим этилади.

Турар-жой мажмуаси жисмоний шахсларни дастлабки бадаллари, давлат бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан бунёд этилади. Ташқи ва ички муҳандислик тармоқлари, йўллар, йўлаклар, ҳовли иншоотлари, болалар майдончалари, қурилиш майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: