Тошкентдаги фармацевтика омборида катта ёнғин чиқди

Дата: 15:46, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Сешанба куни Тошкентдаги маҳаллий компанияларга тегишли бўлган фармацевтика омборларида катта ёнғин чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) чоршанба куни Ўзбекистон ИИВ хабарига асосланган ҳолда.

Яқинда, тонг соат 4:04да Тошкентнинг Олмазор туманидаги Mtegra МЧЖга қарашли бинода юзага келган ёнғинга беш балли шкала бўйича учинчи тоифадаги мураккаблик шкаласи берилди, деб аниқлаштирди ИИВдаги манба. Ёнғин натижасида дори воситалари сақланадиган биноларга зарар етди. Олов жами 5 минг кв. метр майдонни қамраб олган.

Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳозирда келтирилган зарар миқдорини баҳолаш ишлари ўтказилмоқда, деб қайд этилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, ушбу ёнғин кейинги икки ой ичидаги пойтахтдаги тўртинчи йирик ёнғиндир. Олдинроқ бу ерда чинни буюмлар бозори, ёғоч материаллар бозори ва божхона омбори ёниб кетган эди. Афсуски, божхона омборидаги ёнғинни ўчириш чоғида ўт ўчириш хизматининг 27 ёшли ходими ҳалок бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: