Тошкентдаги Француз альянсида биринчи маданий тадбир бўлиб ўтди

Дата: 13:36, 25-06-2015.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Тошкентда яқинда очилган Француз альянсида Халқаро мусиқа кунига бағишланган биринчи маданий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Альянсдан хабар қилишларича, ушбу тадбир оммани Франция мусиқаси билан таништириш мақсадларида ташкил этилган.

Байрамга атаб пойтахтдаги француз мактаби ўқувчилари ушбу ўқув муассасининг мусиқа мутахассиси В.Рыбкина бошчилигида дастур тайёрладилар. Шунингдек, тадбирда француз тилидаги болалар қўшиқлари, скетчлар (ҳазил мазмунидаги қисқа эстрада пьесаси) ва таниқли француз ижрочиларининг яккалик чиқишларидан намуналар ижро этилди.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентдаги Француз альянси ўз фаолиятини 2015 йил 3 июнда бошлаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: