Тошкентдаги Француз альянсида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтад

Дата: 22:57, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – 11 сентябрда Тошкентдаги Француз альянсида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  
Ташкилот маълумотларига кўра, дастурга Француз альянсининг бой кутубхона фонди ва француз тили ўқитиш услублари билан таништириш кабилар кирган.  
Барча истаганлар катталар учун бошланғич ва ўрта даражалардаги француз тили курслари дарсларида қатнашишлари, шунингдек, тил дарслари, TCF, TEF, DELF ва DALF имтиҳонларига тайёрланиш ва топшириш ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.
Шунингдек, иштирокчилар Тошкентдаги Campus France бюроси фаолияти ҳамдан магистратурада ўқиш учун Француз ҳукуматининг турли стипендиялари ҳақида билиб олишлари ҳам мумкин бўлади.
Бундан ташқари, болалар ва ўсмирлар гуруҳларида (3-5 ёш) дарслардан лавҳалар томоша қилиш, турли ўйнлар, конкурс, фотосессиялар, сюрпризлар, Француз альянси театр ательеси ва қўшиқлари тақдимотлари ҳам ўтказилади.
Эслатиб ўтаизки, 2015 йилнинг 3 июнида Тошкентдаги Француз альянси ўз фаолиятини бошлагани, 25 июнда бу ерда илк маданий тадбир нишонлангани ҳамида хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: