Тошкентдаги Гёте-Институт Чорвоқ дам олиш ҳудудида немис тили ўқитувчилари учун семинар ташкил қилди

Дата: 18:16, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 14 августдан бошлаб ўзбекистонлик 30 немис тили ўқитувчилари Тошкентдаги Гёте-Институт томонидан Чорвоқ дам олиш ҳудудиларидан бирида ташкил этилган семинарда малакаларини оширмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, семинар немис тилида бўлиб ўтмоқда ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига мансуб “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” ташаббусида қатнашаётган ҳамкор мактаблар ва лицейлар педагоглари учун ташкил этилган.

Жорий йилда семинар Чорвоқ сув омбори бўйича 4-марта ўтказилмоқда.

30 ўқитувчи 28 августгача Гёте-Институтнинг тажрибали услубчилари Сайёра Тўрақулова ва Фарида Габдулхақовалар ҳамда германиялик референт Барбара Бреслау бошчилигида ўз малакаларини оширадилар.

Жорий йилда семинарларнинг диққат марказида синфдаги лойиҳа ишлари, хат ёзиш уқувларини ривожлантириш ва имтиҳонларга тайёрланиш каби мавзулар бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: