Тошкентдаги Гёте-институт шеърий мусобақа ўтказади

Дата: 17:33, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 27 январ куни “Тошкент Гёте-институти”да шеърий мушоира (поэтри-слэм) танлови бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда ўз матнларини немис, рус ва ўзбек тилларида ёзадиган ва бу матнларни жамоатчиликка тақдим этиш истагида бўлган ёш шоирлар иштирок этади. Ҳар бир чиқишга 5 дақиқа берилади.

“Тошкент Гёте-институти”дан маълум қилишларича, поэтри-слэм (ингзлизча poetry slam – шеърий мушоира) – адабий чиқишлар мусобақасидир. Унда барча адабий шакллар ва жанрларга, улар лирика, қисқа наср, рэп ёки комедия бўлишидан қатъи назар, рухсат берилади.

Ҳар бир ижро матнлари 10 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Нафақат матн, балки умумий чиқиш ҳам ҳисобга олинади.

Бирой шеърий мушоира фақат конкурс характерига эга бўлмай, балки ёш ёзувчиларга ўз шеърий матнларини тақдим этиш имкониятини беришга қаратилгандир.

Сурат манбаи: https://mytashkent.uz/2008/09/27/10-let-institutu-gyote/

Янгилик билан ўртоқлашиш: