Тошкентдаги иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархлар 1% пасайди

Дата: 17:05, 09-10-2015.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархлар 1% пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Gazeta.uzнинг CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ташкилотига асосланиб берган хабарига кўра, сентябрда пойтахт иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги таклифнинг ўртача қиймати квадрат метрга 723 шартли белги (ш.б.) ташкил қилиб, бундан олдинги ойга солишларганда 1% пасайган (730).

Ҳам панел, ҳам ғишт уйлардаги хонадонлар нархлари 1% пасайиб, 1 кв. метрга навбати билан 690 ва 765 ш. б. ташкил қилди. 1-хонали уйлар сегментида пасайиш 3% (721 ш. б.гача), 2- ва 3- хонали уйлар сегментида 1% (709 ва 737 ш. б.) ташкил қилди, 4-хонали ва кўп хонали уйларда нархлар ўзгармади (733 ва 716).

Кузнинг биринчи ойида пойтахтнинг 11 туманидан 5тасида нархлар пасайгани, 2 туманда ўсгани, 4 туманда августга нисбатан ўзгармагани кузатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: