Тошкентдаги Инҳа Университети 300 атрофида болаларни дастурлашга жалб қилди

Дата: 15:38, 08-09-2018.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болажонлар учун ўтказилган кузги “Дастурлаш соати” кузги акциясида 300 нафарга яқин болалар иштирок этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТМдан хабар беришларича, акция Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, болажонларни дастурлаш оламига жалб этишга мўлжалланган эди.

Лойиҳа доирасидаги болалар учун “Scratch” тилида дастурлаш курслари, “Android” платформасида мобил иловалар ишлаб чиқиш ва веб-сайтлар яратиш машғулотларида иштирок этдилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасида ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, бундай акцияларни мунтазам ўтказишни режалаштирмоқда. 

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан ошган ўғил-қизлар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширган эди. Лойиҳанинг мақсади – болаларни меҳнат қилиш, компьютерда ишлашга ўргатиш ва уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришдан иборат.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-37447.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: