Тошкентдаги Инха университети абитуриентларга ёрдамлашди

Дата: 15:42, 08-07-2015.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Тошкентдаги Инха университети математика ва физика бўйича 26 июлда бўлиб ўтадиган имтиҳонлар топшириш учун зарур бўлган IELTS сертификати олишга улгурмаган абитуриентларга ёрдамлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТМ хабар қилишларича, бу IELTS имтиҳонини яқинда топширган ва 17 июлга қадар сертификат олишга улгурмаганлар учун жуда муҳим. Бу ҳолда 17 июлга қадар он-лайн рўйхатдан ўтиб, IELTS сертификатини университетга 25 июлга қадар топшириш мумкин.

Бундан ташқари, IELTS ёки TOEFL имтиҳонларини топширган абитуриентлар учун 15 июлда қўшимча равишда инглиз тилидан ОТМ ўзида қўшимча имтиҳон уюштирилади.

Ушбу имтиҳонни топшириш учун www.inha.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш зарур. Хужжатларни топширишнинг сўнгги муддати 13 июл, имтиҳон эса 15 июлда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, 2015-2016 ўқув йилида Тошкентдаги Инха университети 250 талабани қабул қилишни режалаштирмоқда. Бундан 120 киши компьютер инжиниринги, 130 киши дастурий инжиниринг йўналишига олинади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистонда ва Корея Республикаси ҳамда жаҳоннинг бошқа ривожланган давлатларида тан олинадиган олий таълим дипломи берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: