Тошкентдаги Инха Университети “Ангрен” ЭИҲга IT-ишланмалар соҳасида кўмаклашади

Дата: 15:10, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва “Ангрен” махсус индустриал зонаси дирекцияси ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Томонлар меморандум доирасида тўрт йўналиши бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Хужжат доирасида, “Ангрен” махсус индустриал зонаси дирекцияси пойтахт ОТМ иқтидорли талабалари учун грантлар тақдим қилади.

Ўз навбатида, университет талабалари ЭСҲда фаолият юритаётган корхоналар фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқадилар.

Шунингдек, томонлар “Ангрен” ЭСҲда фаолият юритувчи корхоналарда инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, мобил банкинг ва интернетни ривожлантириш йўналишларида инновацион ечимларни татбиқ этиш борасида ҳам ҳамкорлик қиладилар.

Бундан ташқари, “Ангрен” ЭСҲ дирекцияси ходимлари ахборот-коммуникация технологияларини бўйича ўз малакаларини Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида оширадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: