Тошкентдаги Инха Университети энг яхши талабаларни тақдирлади

Дата: 17:56, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ - Инха Университетида (Тошкент) ўтган семестр якунлари бўйича энг яхши талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент шаҳридаги Инха университети талабаларга якуний имтиҳон натижалари ва семестр давомида йиққан баллари (кредитлари) асосида ҳар бир курс учун 10 нафар талабага 1 ўқув семестри учун контракт тўловидан 100% ва 50% чегирмали грантлар белгиланади. Шунингдек, ўртача ўзлаштириши бўйича кўрсаткич  3.5 ёки ундан юқори бўлган талабалар “Деканат рўйхати” (Deans’ List) га киритиладилар”, - дейилади ОТМ хабарида.

Жами 20 нафар талаба, 10 нафар биринчи ва 10 нафар иккинси курс талабалари тақдирландилар.

ОТМ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус стипендиясини қўлга киритган Муҳаммаджон Тошпўлатов ва Шерзодбек Абдурасуловлар ҳам тақдирландилар. Маълумот ўрнида, вазирликнинг маҳсус стипендияси иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқишда, ижтимоий ҳаётда, илмий изланишларда муваффақиятларга эришаётган ёшларга берилади.

Хабарда шу каби тадбирлар талабаларнинг илм олишга бўлган иштиёқини ва улар орасидаги соғлом рақобатни оширишга қаратилгани ҳам таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: