Тошкентдаги Инха университети очиқ эшиклар ва карьера куни ўтказади

Дата: 13:41, 25-06-2015.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – 26 июн куни Тошкентдаги Инха университети очиқ эшиклар куни, стажировка ярмаркаси ва карьера кунини (Internship & Career Fair IUT 2015) ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот вазирлигидан хабар қилишларича, ярмарка АКТ компания ва ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилади. Ундан кўзланган асосий мақсад – таълимни ишлаб чиқариш билан боғлаш, шунингдек, иш берувчилар, иш қидирувчилар ва талабаларни бир жойга тўплашдан иборат.

Бир вақтнинг ўзида очиқ эшиклар куни ҳам ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда, ярмаркада бошқа олий таълим муассасалари ва IT-мутахассислар, АКТ соҳаси мутахассислари ҳам қатнашишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: