Тошкентдаги Инха Университети талабалари мобил иловалари конкурсининг ғолиби бўлдилар

Дата: 09:52, 20-07-2016.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) университет матбуот релизига асосланган ҳолда.

Ярмарка натижаларига кўра Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Шахзод Бохиджонов бошчилигидаги гуруҳ Fast Cafe иловаси билан биринчи ўринни эгаллади.

“Ушбу мобил илова фойдаланувчиларга тез овқатланиш ресторанларига масофадан буюртма бериш имконини беради. Шунингдек, иловада озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумотлар мавжуд”, - деб таъкидланади хабарда.

Шунингдек, университетнинг яна бир талабаси Муҳлиса Анварованинг гуруҳи XWING Runner номли ўйин билан иккинчи ўринни қўлга киритди. Мазкур дастур инсоннинг эпчиллигини яхшилашга кўмак беради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркаси Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Корея транспорт миллий университети (KNUT) томонидан ташкил этилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: