Тошкентдаги Инха Университетида янги таълим йўналиши очилади

Дата: 14:47, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг сентябридан бошлаб Тошкентдаги Инха Университетида логистика янги таълим йўналиши очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги таълим йўналишининг очилиши мантиқийдир, чунки университет таъсисчиларидан бири бўлган Жанубий Кореянинг Hanjin Group ширкати логистикада Осиёдаги етакчилардан биридир. Ўзбекистонда эса ушбу йўналишда мутахассис тайёрловчи ОТМ йўқ. Ушбу мутахассисликка талаб кун сайин ошиб бормоқда, холбуки мамлакатда “Навоий” ОИСҲ ва Ангрендаги логистика маркази фаолият юритмоқда”, – деб таъкидлади университет ректори Шерзод Шерматов.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентдаги Инха Университети 2014 йил октябрда очилган бўлиб, 2015-2016 ўқув йилида 250 талаба қабул қилишни режалаштирмоқда. Бундан 120таси компьютерный инжиниринг, 130таси дастурий инжиниринг йўналишларида олинади.

Ўқув инглиз тилида жанубий кореянинг таълим режа ва дастурлари асосида олиб борилади. Университет битирувчилари Ўзбекистонда тан олинадиган Жанубий Корея дипломини оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: