Тошкентдаги кўргазмада бутун дунёдан ОЎМ иштирок этмоқда

Дата: 18:10, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда очилган “Таълим ва карьера” кўргазмасида бутун дунёдан ОЎМ иштирок этмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мухбиримиз берган маълумотларга кўра, энг катта экспозиция Латвияга тегишли бўлиб, бу ердан деярли 20 ОЎМ кўргазмада қатнашмоқда. Улар орасида Ригадаги Меҳмонхона бизнеси коллежи (Hotel School), Транспорт ва алоқа институти (TSI), Riseba Рига Иқтисодиёт ва бошқарув халқаро олий мактаби, Иқтисодиёт ва маданият олий мактаби (EKA), Вентспил олий мактаби, Даугавпилс университети, Рига техника университети кабилар бор.

Шунингдек, кўргазмага Россия, Чехия, Туркия, Буюк Британия, АҚШ, Малайзия, Кипр, Швейцария, Венгрия, Испания ва Исроил таълим муассасалари ҳам таклиф этилган.

Масалан, чех тилини билган абитуриентлар ушбу мамлакатда бепул ўқишлари мумкин.

Кўргазмада маҳаллий ОЎМ ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, Тошкент Молия институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиали, Тошкент педиатрия институти, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Санъат ва маданият институти ва бошқалар кўргазмада қатнашмоқдалар.

Кўргазма 4 апрелга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: