Тошкентдаги кўргазмада Европанинг 14 давлати европадаги таълим ҳақида маълумот берди

Дата: 15:09, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 11 майда Тошкентда Европа Иттифоқи Делегацияси ва Ўзбекистондаги Британия Кенгаши шафелигида “Европада таълим” кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Британия Кенгаши маълумотига кўра, кўргазма кейинги йиллардаги энг йирик тадбирлардан бири бўлди. Унда 20 ортиқ университет ва Европанинг 14 давлатидаги таълим ташкилотлари қатнашди.

Ташриф буюрувчилар Европа таълим муассасалари томонидан тақдим этилаётган кенг таълим хизматлари билан танишдилар ва зарур маслаҳатлар олдилар.

Улар орасида Европада бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш, стипендия ва грантлар олиш имкониятлари, ариза жараёнлари каби масалалар бор.

Кўргазма доирасида Европа таълим бўйича ижтимоий тармоқлар ва OriatFM радиосида ўтказилган викторина ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистондаги Британия Кенгаши директори Марк Кроссининг сўзларига кўра, 4 мингдан зиёд киши кўргазмада қатнашиш учун онлайн рўйхатдан ўтди.

Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари элчи Эдуардс Стипрайснинг фикрига кўра, ЕИ ва Ўзбекистоннинг олий таълим йўналишида ҳамкорлиги энг муваффақиятли ҳамкорлик йўналишларидан биридир.

“Ҳозирги пайтда ЕИ ОТМ билан 80 алмашинувларда Ўзбекистондаги 44 олий таълим муассаси қатнашмоқда. 2017 йил якунлари бўйича 600 ортиқ алмашувларни амалга ошириш режалаштирилган, жумладан, Ўзбекистондан Европага 440 киши, Епропадан Ўзбекистонга 170 киши таълим олиш ва ўқитишга келади”, - деди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: