Тошкентдаги кўргазмада ёш рассомларнинг 350 зиёд асарлари намойиш этилди

Дата: 14:58, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда кейинги йилларда илк маротаба “Мамлакат ёшлиги” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унга ёш рассомларнинг 350 ошиқ асарлари қўйилган. Кўргазма якунлари 30 сентябрда эълон қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар беришларича, ижодий ишлар Ўзбекистон Рассомлари ижодий уюшмаси ёшлар секцияси, К.Беҳзод номидаги Миллий бадиий санъат ва дизайн институти талабалари, Давлат Архитектура ва Тестил институтлари талабалари, ҳудудлардаги ёш рассомлар ва халқ амалий санъати усталарига тегишли.

Кўргазмада рассомчилик, графика, ҳайкалтарошлик, фотосуратлар, халқ амалий санъати намуналарини кўриш мумкин. Анъанавий санъат намуналаридан ташқари авангард йўналиши намуналари ҳам тақдим этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: