Тошкентдаги касбий ўқитиш маркази ўқув мақсадлари учун мотор олди

Дата: 10:41, 31-12-2015.

Тошкент. 31 декабр. ЎзТАГ – “General Motors Powertrain Uzbekistan” заводи Тошкент шаҳридаги Касбий ўқитиш марказига, ўқув жараёнида фойдаланиш учун 1.5 L2CEuro 2 двигателини совға қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтосаноат” АК хабар қилишларича, “General Motors Powertrain Uzbekistan” заводи бош директори Дженнифер Бигелоу ушбу совға орқали марказнинг ёшларга автомобилсозлик сир-асрорларини ўргатишдек эзгу мақсадларига кўмаклашаётганидан компания жамоаси хурсандлигини таъкидлади. Чунки бу каби лойиҳалар компаниянинг бутун дунё бўйлаб жамиятга хизмат қиладиган ижтимоий йўналишдаги амалга ошираётган ишларидан бири ҳисобланади.

Ўз навбатида, марказ директори Равшан Ибрагимов “General Motors Powertrain Uzbekistan” заводидан жуда миннатдормиз, марказимизнинг 20 нафар битирувчилари ҳозир заводда фаолият юритмоқда ва биз бундан кейин ҳам завод билан самарали ҳамкорлик қилишга умид боғлаб қоламиз, деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент шаҳридаги Касбий ўқитиш маркази кореянинг KOICA агентлиги ёрдамида ташкил этилган бўлиб, 2012 йил июнда очилган. Марказда тўртта асосий йўналишлар бўйича мутахассисларни ўқитиб, тайёрланади. Булар автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, машинасозлик ишлаб чиқариши, электр тизимлари, электроника ва ахборот технологияларидир.

Бундан олдин ЎзТАГ завод вакиллари мактабда экологик акция ўтказилгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: