Тошкентдаги Катта театрда “Садоқат” миллий операсининг премьераси бўлиб ўтди

Дата: 16:11, 21-12-2015.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Шанба, 19 декабрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Катта Академик театри саҳнасида “Садоқат” миллий операсининг премьераси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Опера Ўзбекистон композиторлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев томонидан О.Матжоннинг либреттоси асосидаЎзбекистон ва Озарбайжон Халқ артисти Фирудин Сафаров таҳрири остида ёзилди”, - деб таъкидлашди театрда.

“Садоқат” мамлакатнинг реал тарихий шахслари шоирлар – Зулфия ва Ҳамид Олимжонларнинг муносабатларига бағишланган. Санъатшуносларнинг сўзларига кўра, замондошлар мавзусига композиторлар камдан кам мурожаат қиладилар.

Янги асарни саҳналаштиришда спектаклнинг мусиқий раҳбари ва дирижёри, хизмат кўрсатган санъат арбоби Фазиддин Ёқубжонов, постановкачи рассом Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулло Ботиров, бош хормейстер Ўзбекистон Халқ артисти Сулейман Шодманов, саҳналаштирувчи балетмейстер Ўзбекистон Халқ артисти Қодир Мўминов ва бошқалар қатнашдилар.

Премьерада Ҳамид Олимжон образини Рустам Алимардонов, Зулфияни эса Малика Норматовалар ўйнади.

Эслатиб ўтамизки, “Садоқат” миллий операсининг премьераси Ўзбекистон Катта Академик театри кенг кўламли таъмирдан кейин очилишидан бир ой ўтиб амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: