Тошкентдаги халқаро туристик ярмаркага 8,5 мингдан зиёд меҳмонлар ташриф буюрди

Дата: 18:00, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда шу ҳафта бўлиб ўтган “Дам олиш дунёси 2016” IV халқаро туристик ярмаркасига 8,5 мингдан зиёд меҳмонлар ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“3200 кв. метр майдонда мамлакатнинг барча ҳудудлари стендлари ва 27 давлатга мансуб 140 миллий ва 65 хорижий компанияларнинг туристик дастурлари тақдим этилди. Улар орасида Малайзия, Россия, Таиланд, Туркия, Чехия, БАА, Сингапур, Украина, Мальдив ороллари ва бошқаларнинг ширкатлари бор”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МКда.

Кўргазманинг асосий тадбири Ўзбекистон ҳудудларининг хорижий сайёҳлик ташкилотлари ва ОАВ вакиллари учун қилган тақдимотлари бўлди. Улар мамлакатга “Hostedbuyers” дастури доирасида ташриф буюрганлар.

 Маълумки, ушбу дастур ўзбек туроператорларига хорижий ширкатлар билан алоқалар ўрнатиш учун қулай шароитлар яратиш ва уларни мамлакатнинг туристик салоҳияти ҳақида хорижий тадбирларда қатнашмасдан туриб, кўп реклама харажаларисиз хабардор қилишдан иборат.

 Меҳмонларда Ўзбекистон ҳудудларидан бўлган фольклор жамоаларининг чиқишлари ҳам катта қизиқиш уйғотди. Улар орасида Наманган, Сурхандарё, Сирдарё ва Қорақалпоғистон жамоалари ажралиб турди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: