Тошкентдаги Lokomotiv парки биринчи бўлиб чекишни таъқиқлади

Дата: 18:02, 22-07-2014.

     Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Тошкентдаги Lokomotiv парки Ўзбекистонда биринчи бўлиб чекишни таъқиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Lokomotiv паркининг Facebook тармоғидаги саҳифасидаги маълумотга кўра, эндиликда ушбу паркда исталган жойда чекиш таъқиқланади. Буни фақат махсус белгиланган ерлардагина амалга ошириш мумкин бўлади. Бундай жойларнинг сони паркда 5та. Парк ходимлари фуқароларга болаларнинг соғлиги ҳақида биргаликда қайғуришга чақирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: