Тошкентдаги машҳур “Успенка”да янги йил концерти ўтказилади
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 25 декабрда В.Успенский номидаги Республика Ихтисослашган мусиқа академик лицейида “Болалар-болаларга” хайрия лойиҳаси доирасида янги йил концерти ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лицейдан маълум қилишларича, концертга болалар боқчалари ва мактаб-интернатларидан ривожланиш ўзига хосликлари бўлган болалар, Тошкент Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари таклиф этилган.
Янги йил дастурига доирачилар ансамбли, республика ва халқаро конкурслар лауреатлари Шухрат Турдихўжаев, Мадлен Мўминова, Алина Давлятова, Вильям Григорьевлар, В.Успенский номидаги РИМАЛ кичик синфлари оркестрининг чиқишлари киритилган (дирижер В.Яковлев).
Бундан ташқари, томошабинлар олдида “Ниҳол” Давлат мукофоти соҳиби В.Успенский номидаги РИМАЛ Ўсмирлар симфоник оркестри (дирижёр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Б.Расулов) чиқиш қилади. Шунингдек, дастурга хорижий ва ўзбек композиторларнинг асарлари киритилган.
Концертга барча ташриф буюриши мумкин.