Тошкентдаги “МИФИ” ЯИТУ филиалининг раҳбари тайинланди
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Алишер Санетуллаев “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий ядро тадқиқотлари университети (“МИФИ” ЯИТУ) филиали ижрочи директори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзатом” агентлиги матбуот хизматидан хабар беришларича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 6 февралда имзоланган.
Қўшимча қиламизки, Тошкентдаги “МИФИ” ЯИТУ филиали атом электростанцияси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида очилган. Унинг қурилиши 2018 йил октябрда бошланган.
“МИФИ” ЯИТУ филиали 100 атрофида биринчи талабаларни 2019-2020 ўқув йилида қабул қилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирда “МИФИ” ЯИТУнинг Москвадаги асосий бўлимида ўзбекистонлик 58 талаба таҳсил олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Санетуллаев мутахассислиги бўйича ядро физиги, ушбу соҳада Мичиган штати университети (АҚШ) ва Британ Колумбия университетида (Канада) ухорижий иш тажрибасига эга. PhD илмий даражаси соҳиби. Мазкур тайинловга қадар у Тошкентдаги Инҳа университетида дарс берган.
Сурат манбаи: https://www.uzatom.uz


