Тошкентдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари бир соат илгари ишлай бошлайди

Дата: 17:34, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Тошкент ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00дан (олдин 9дан) хизмат кўрсатишни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ИИББ матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари 26 майдан эътиборан соат 08:00 дан хизмат кўрсатишни бошлайди. Тошкент шаҳар ИИББ 2018 йил 1 июлдан биометрик бўлмаган фуқаролик паспортларининг амал қилмаслиги ҳамда бунинг учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини маълум қилади. Сиздан ўз вақтида паспортларингизни алмаштиришни сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, эски русумдаги фуқаролик паспортининг алмаштириш муддатини ўтказиб юбориш мамлакатдаги ЭКИҲМ 3 баробари миқдорида жарима солинишига олиб келади.

1 ЭКИҲМ – 172240 сўм

Сурат манбаи: https://ok.ru/group57921462403126/topic/68127763349558

Янгилик билан ўртоқлашиш: