Тошкентдаги Мустақиллик майдонида мамлакатнинг асосий арчаси ўрнатилмоқда

Дата: 12:46, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Тошкентдаги Мустақиллик майдонида мамлакатнинг асосий арчаси ўрнатилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугунга келиб майдонда бўлажак арчанинг ёғоч устуни ва темир каркаси ўрнатиб бўлинган. Артистларнинг чиқишлар бўлиб ўтадиган саҳна ҳам тез суръатларда қурилмоқда.

Агар ўтган йиллардаги тажрибадан келиб чиқсак, мамлакат бош арчасининг узунлиги 22 метрга етади. Айни пайтда бу ер одатда жуда гавжум бўлиб, тахминларга кўра, қиш кунлари майдонга кунига 60-70 минг киши ташриф буюради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: