Тошкентдаги “Next” савдо мажмуида Юра даври парки очилди

Дата: 16:05, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 27 декабрда Тошкентдаги “Next” савдо-кўнгилочар мажмуида (СКМ) Юра даври парки очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот “Next” СКМ сайтида жойлаштирилган.

Хабарда айтилишича, бундан ташқари, мажмуада шу куннинг ўзида турли хилдаги кўплаб экспонатлар, тажрибалар ва илмий аттаракционларни ўз ичига олган янги илмий лаборатория ҳам очилган.

Эслатиб ўтамизки, “Next” СКМ 2013 йилнинг декабри сўнгида янги 2014 йил олдидан ўзига хос совға сифатида очилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: