Тошкентдаги олий ўқув муассасаси кампусини қуришга 12 трлн сўм ажратилади

Дата: 13:24, 24-12-2014.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Янги очилган Тошкент Давлат стоматология институти кампусини қуришга 12 трлн сўм ажратилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Зарур маблағлар Олий ўқув муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилади. Янги биноларни уқув хоналари ва стоматология илмий-амалий маркази ҳамда юз-жағ жарроҳлиги марказини жойлаштиришнинг ўзига хосликларидан келиб чиққан ҳолда қуриш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент Давлат стоматология институти 2014 йилнинг июлида ташкил этилган эди.

Википедия маълумотларига кўра, кампус деганда ўзида ўқув хоналари, илмий-тадқиқот институтлари, талабалар учун турар жойлар, кутубхоналар, аудиториялар, ошхоналар ва ҳ.к.ларни жамлаган университет шаҳарчаси тушунилади. Баъзан бирон йирик компанияга тегишли (фирма учун зарур инфраструктура, масалан, корпоратив университетни ўз ичига олган) алоҳида ҳудуд ҳам кампус деб аталади.

$1 = 2418,2 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: