Тошкентдаги “Олтин балик” саунасида фоҳишалар қўлга олинди

Дата: 17:11, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Тошкентдаги “Олтин балик” саунасида фоҳишалар қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “Золотая рыбка” номли саунада текширув ўтказилди. Мазкур текширув давомида фуқаролар 1998 йилда туғилган Ташкенбаева Камолахон Ботир қизи, 1990 йилда туғилган Раззоқова Умида Махмудовна ва 1992 йилда туғилган Валиева Кумушлар саунада фоҳишалик билан шуғулланиб, мижозлар билан жинсий алоқа қилиб келганликлари аниқланган”, - дейилади пойтахт милициясининг хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу муассаса раҳбари, 1983 йилда туғилган Абдурахманова Лутфиниса Абдурахмон қизига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек К.Б.Ташкенбаева, У.М.Раззоқова ҳамда К.Валиеваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190 ва 223-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Сурат манбаи: https://www.abc2news.com/news/world/largest-city-in-switzerland-opens-secure-sex-drive-ins-to-protect-prostitutes

Янгилик билан ўртоқлашиш: