Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази болалар уйида байрам ташкил қилди

Дата: 16:26, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Гейдар Алиев номидаги Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази Янги йил ва Дунё озарбайжонликлари бирдамлиги кунига бағишлаб болалар уйида ҳайрия тадбири ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маданий марказидан маълум қилишларича, янги йил байрами Тошкентдаги 30 сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари учун ташкил этилди. Учрашув истеъдодли болаларни топиш ва икки мамлакат дўстлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

“Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари концерт дастури намойиш этдилар. Улар ижросида ўзбек ва озарбайжон қўшиқ ва рақслари, дўстлик қўшиқлари янгради.

Ўз навбатида, болалар учун Озарбайжон маданий марказининг “Азербайджан гызлары” ансамбли ижросида дастур намойиш этилди.

Учрашувда меҳмонлар “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари томонидан ясалган буюмлар билан таништирилди.

Учрашув сўнгида болаларга совғалар берилиб, озарбайжон миллий ошхонаси таомларидан дастурхон тортилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: