Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази компьютер дизайни курслари очди

Дата: 17:07, 08-02-2016.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Тошкентдаги Озарбайжон маданий марказида Photoshop ва Corel Drawга ўқитиш бўйича бепул дизайнерлик курслари очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Озарбайжоннинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳузуридаги Гейдар Алиев номидаги марказдан хабар қилишларича, Photoshop ва Corel Drawга ўқитиш курслари юқори малакали мутахассислар томонидан бепул олиб борилмоқда.

Айни пайтда курс тингловчилари яхшигина компьютер билимларига эга бўлишлари зарур. Уларнинг энг яхшиларига эса тегишли сертификатлар берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: