Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес-марказида ОАВда Россия-Ўзбекистон муносабатларини ёритиш масалаларини муҳокама қилинди

Дата: 14:11, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – 27 декабрь куни Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес-марказида ОАВда Россия-Ўзбекистон муносабатларини ёритиш масалаларига бағишланган “давра суҳбати” бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси В.Л.Тюрденев, Россия фан ва маданият маркази директори В.Н.Шулика, Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо вакили ўринбосари Л.Г.Покровский, элчихонанинг Консуллик бўлими, Россия диаспораси вакиллари, ижодий интеллигенция ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар”, - дейилади Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабарида.

Тюрденев кетаётган йилни сарҳисоб қилар экан, Россия-Ўзбекистон муносабатларининг аҳволи ҳақида батафсил тўхталди ва сиёсий, иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва миграцион мавзуларга, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратди.

“Тадбир охирида, мамлакатдаги газета, радио, телевидение ва интернет нашрлар журналистлари орасида Ўзбекистондаги Россия элчихонаси томонидан эълон қилинган анъанавий ижодий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йилда Ўзбекистон миллий ва ҳудудий ОАВ журналистлари томонидан танловга 500 атрофида асарлар тақдим этилди. Булар босма оммавий ахборот воситалари (газета ва журналлар), радио ва ТВ дастурлари, ҳужжатли фильмлар, Интернетдаги сайтлар, портал ва блогларда чиққан материаллардир.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.com/articles-id-41482.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: