Тошкентдаги Road Show сайёҳлик кўргазмасида 60дан зиёд қирғиз компаниялари иштирок этмоқда

Дата: 12:33, 25-04-2019.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Тошкентдаги Road Show II кўчма туризм кўргазмасида 60дан зиёд қирғиз компанияси иштирок этмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“24 апрель куни пойтахтимиздаги Miran International Hotel меҳмонхонасида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги ва Asia Expeditions сайёҳлик компанияси томонидан ташкил этилган II Республика кўчма туристик кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этиш учун Қирғизистондан сайёҳлик соҳасида 60дан ортиқ компания иштирок этди”, - дейилади Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Кўргазма Ўзбекистон ва Қирғизистон турбизнес вакилларига бевосита алоқалар ўрнатиш, янги ҳамкорларни топиш ва ўзаро манфаатли шартномалар тузиш имконини беради.

Шунингдек, кўргазма дастурида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик бизнесининг Б2Б учрашувлари ва икки мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга келганлар сони 366 минг кишини, 2018 йилда эса 1,56 миллион кишини ташкил этади.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: