Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида болалар байрами бўлиб ўтди

Дата: 16:27, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида (РФММ) болалар байрами бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФММдан хабар беришларича, ”Қуёшли болалик сайёраси” байрами дастурида Тошкентдаги “Ёш даҳо” болалар боқчаси тарбияланувчилари, “Колибри” Арт-бюро студияси аъзолари, шунингдек, “Қизил китоб болалар нигоҳида” халқаро фестивал-конкурсининг ғолиблари иштирок этдилар. Жорий йилда унда 30 мамлакатдан болалар, жумладан, тошкент санъат мактаблари ҳам қатнашдилар.

Танловда Ўзбекистон Республикасидан қатнашган ғолиблар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Байрамда болалар боқчаси тарбияланувчилари қатнашдилар, кичик меҳмонлар эса яхшилик ва тинчликка бағишланган шеърлар ўқиб, қўшиқлар ижро этдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: