Тошкентдаги Россия нефть ва газ университети филиали янги ўқув йилида 150 талабани қабул қилади

Дата: 10:01, 02-06-2015.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Тошкентдаги Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети филиалининг 2015-2016 йилги ўқув йили учун талабалар қабул қилиш квотасини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда филиал 150 талабани қабул қилади, бу ўтган йилгидан 10 кишига кўп демакдир. Таълим йўналишларига келсак, “Газ, газоконденсат ва ер ости омборлари объектларини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш” йўналишига 25 талаба эмас, балки 35 киши олинади. Айни пайтда янги “Қувур ўтказиш транспортини қуриш ва таъмирлаш” йўналиши очилди (25 киши). Қолган “Геологик разведка технологияси”, “Нефть ва газ скважиналарини қазиш”, “Нефть қазиб олиш объектларини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатиш” ва “Корхона ва ташкилотлар иқтисоди” йўналишларига 25 кишидан талаба олинади” – деб таъкидлашди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: