Тошкентдаги семинарда автотранспортни табиий газга ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинади

Дата: 10:18, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 11 ноябрда “АГТКС модулли қурилмалари ва камтоннажли СТГ: газмотор ёнилғиси учун самарали ечимлар” номли семинар бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинар “Транспорт ва Логистика -TransUzbekistan 2015” 12-халқаро кўргазмаси доирасида ташкил этилиб, 11-13 ноябрда ўтказилади. ITE Uzbekistan компаниясидан маълум қилишларича, мутахассисларнинг учрашуви “Ўзбекспомарказ” миллий кўргазма марказининг Конгресс-холлида бўлиб ўтади.

Бугунги кунда TransUzbekistan Ўзбекистон Республикасидаги ягона тармоқ кўргазмасидир.

Транспорт кўргазмасида Эрон, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Литва, Россия, АҚШдан компания ва ваколатхоналар иштирок этадилар.

Кўргазмада илк марта “Транспортда газ” бўлими ташкил этилиб, бу ерда газмотор ёнилғисини қўллаш соҳасидаги инновациялар намойиш қилинади.

Эслатиб ўтамизки, 2013-2017 йилларда республикада 74 мингдан ошиқ автомобил транспортини табиий газга ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: