Тошкентдаги “Спутник” мавзесида “Green Park” очилади

Дата: 16:48, 17-06-2016.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Тошкентнинг Сирғали туманидаги “Спутник” мавзесида “Green Park” боғи очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташриф буюрувчиларга истироҳат боғининг умумий майдони 4 гектар бўлган ҳудудига 16та янги аттракционлар ўрнатилган қисми очиқ бўлади. Аттракционлардан фойдаланиш 1 минг сўмдан 4 минг сўмгача қилиб белгиланган.

Боғнинг қолган қисми, яъни сунъий сув ҳавзаси бор ҳудуди ободонлаштириш ишлари ҳали давом этаётгани боис келувчиларни қабул қилмайди.

Паркда махсус карталар орқали ҳақ тўлаш ва видеокузатувчи тизими ўрнатилган.

Эслатиб ўтамизки, олдин бу жой “Усмон Носир парки” деб номланар эди.

Олдинроқ ОАВ паркнинг очилиши 10 июнга белгилангани, лекин ноъмаълум сабабларга кўра кўчирилгани ҳақида хабар қилишган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: